Ўтган 2015 йил давомида Хитойда коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун 22 нафар юқори лавозимдаги амалдор жавобгарликка тортилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Улар орасида Хитойнинг жамоат хавфсизлиги вазири Чжоу Юнкан ҳам бор, у бир неча айбловлар бўйича умрбод қамоқ жазосига тортилди.

Бундан ташқари, яна 41 амалдорнинг фаолияти текширилмоқда. Хитой Олий судининг ҳисоботида статистика партия ва халқнинг коррупцияга қарши қатъийлик билан кураш олиб бориш ниятидалигини кўрсатиши таъкидлаб ўтилди.