Хорватиялик теннисчи Иван Додиг германиялик теннисчи Александр Зверев билан ATP’нинг Индиан-Уэллсдаги мусобақасининг биринчи босқичида учрашди.

Учрашувнинг эпизодларидан бирида хорватиялик теннисчи қоқилиб тушиб, ўзининг ракеткасига юзи билан урилди. Оқибатда унинг кўз ости ёрилган.

Кўпчиликда Зверевнинг бу ҳолатга муносабати ҳайрат уйғотди. Германиялик теннисчи юз берган ҳолатдан таажжублангандек юзини қўли билан беркитиб олган.

Кейинроқ Зверев Додиг юзини шикастлаб олганини кўрмаганини тан олган.

Охир-оқибат хорватиялик учрашувни 6:3, 5:7, 3:6 ҳисобида ютқазди.