Япониянинг марказий ва шимоли-шарқий қисмида қайдномадан ўтилмаган 3,1 минг тонна атрофидаги радиоактив чиқинди тўпланган. Бу ҳақда NHK телеканалида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, чиқиндилар Ибараки, Иватэ, Мияги, Сайтама, Тиба, Токио ва Фукусима префектуралари бўйлаб жойлашган.

Бу чиқиндилар "Фукусима-1" АЭСида рўй берган фалокатдан кейин ҳосил бўлган. Улар вақтинчалик сақлаш жойларида қолмоқда. Бу чиқиндиларнинг ҳар бир килограммидаги нурланиш даражаси 8 минг беккерелейни ташкил этади. Чиқиндиларнинг катта қисми Мияги префектурасидаги Курихара шаҳрида экани айтилган.

Япония қонунчилигига кўра, префектуралар расмийлари ҳукуматни ўз ҳудудларидаги радиоактив чиқиндилар ҳақида маълумот бериши керак ҳисобланади. Аммо шу вақтгача баъзи ҳудудлар бу талабни бажармаган. Бунга улар ўз ҳудудлари инвестиция жалб қилиш учун жозибадорлиги камайишидан хавфсирашгани сабаб бўлгани айтилган.

2011 йилнинг 11 март куни Японияда мамлакат тарихидаги энг кучли ер силкиниши содир бўлди. У ўзидан сўнг шиддатли цунамини келтириб чиқарди. Силкинишдан бир соат ўтиб, Сендай аэропорти сув остида қолиб кетди. Тўрт метр баландликдаги тўлқинлар автомобиль ва самолётларни ювиб кетар, биноларни ер билан битта қиларди. Табиий офат «Фукусима-1» атом электр станциясидаги аварияга олиб келди. Техноген фожиа туфайли 120 минг киши эвакуация қилинди. Зилзила ва цунами оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 минг кишини ташкил қилди, яна 2,5 минг киши дом-дараксиз кетган, 6 минг киши жароҳат олди.