Абдулазиз Комилов ШҲТнинг Пекинда ўтказиладиган мажлисида иштирок этади

Ўзбекистон 14 Март 2016 481

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2016 йилнинг 15-18 март кунларида Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар тарқатган.

Мажлисда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Саммитига ҳамда Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарликнинг бориши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар