Англия кубогининг чорак финалидаги тўртинчи учрашув «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Вест Ҳэм» клублари ўртасида ўтказилди.

Унда жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Дастлабки бўлимда ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлганига қарамай, танаффусга қадар дарвозалар дахлсиз қолди.

68-дақиқага келиб эса Димитри Пайе жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни очди. 83-дақиқада эса Антони Марсьяль жавоб голини уриб, масалани кейинги ўйинга қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни турнирнинг чорак финалида 2 учрашув ўтказилган, унда "Эвертон" "Челси"ни, "Кристал Пелас" эса "Рединг"ни бир хил 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, турнирдан чиқариб юборганди. 13 март куни эса "Арсенал" ўз уйида "Уотфорд"дан енгилиб, турнирни тарк этди.

Англия кубоги, 1/4 финал

Манчестер Юнайтед – Вест Ҳэм 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 68 Пайе, 1:1 – 83 Марсьяль.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Варела (Дармиан, 87), Рохо, Смоллинг, Блинд, Лингард, Эррера, Кэррик, Феллайни (Швайнштайгер, 76), Рэшфорд (Депай, 76), Марсьяль.
Вест Ҳэм – Рэндолф, Огбонна, Крессуэлл, Рид (Обианг, 62), Пайе, Антонио, Лансини, Куяте, Нобл, Кэрролл (Валенсия, 82), Эменике (Сако, 64).
Огоҳлантиришлар: Рид (2), Феллайни (32), Пайе (55), Куяте (58), Кэррик (71), Антонио (79).