Анқарадаги портлашга портловчи модда билан тўлдирилган автомобиль сабаб бўлган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Анқара губернатори маълум қилди.

Dogan нашри гувоҳлар берган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, автомобиль автобус бекатларидан бирида йўловчи автобусининг орқа томонига келиб урилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 мартда кечки пайт Анқарада кучли портлаш юз берди. Охирги маълумотларга кўра, 34 киши ҳалок бўлган, 125 киши жароҳат олган.