Анқарадаги терактдан кейин туркияликларнинг Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларига кириши тақиқлаб қўйилди

Жаҳон 14 Март 2016 355

Анқара суди 13 мартда Анқарада содир этилган теракт суратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгандан кейин Facebook, Twitter ва бошқа сайтларга киришни тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Туркиялик баъзи фойдаланувчилар сайтларга киришда муаммоларга дуч келаётганларини айтишган. Таъкидланишича, ўтган йили Туркияда Twitter’да жангарилар прокурорни нишонга олиб турган сурат чоп этилгандан кейин бу ижтимоий тармоққа кириш тақиқлаб қўйилганди.

Кўпроқ янгиликлар