«Барселона» ва «Арсенал» баҳсини россиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради

Спорт 14 Март 2016 423

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финали, жавоб учрашувлари доирасидаги «Барселона» – «Арсенал» баҳсини бошқариб бориш учун россиялик ҳакамлар бригадаси тайинланди.

16 март куни бўлиб ўтадиган бу ўйинда Сергей Карасев бош ҳакам сифатида хизмат қилади. Унга қанотларда Антон Аверьянов ва Тихон Калугин ёрдам беради. Дарвозалар ортида эса Сергей Лапочкин ва Сергей Иванов ишлайди, захира ҳаками Николай Голубев.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Лондонда ўтказилган дастлабки учрашув каталонияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

Кўпроқ янгиликлар