Боливиянинг шимоли-шарқидаги қишлоқда енгил моторли самолёт бозор устига қулаб тушиши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жароҳатланган. Бу ҳақда El País хабар берган.

Бу воқеа Санта Ана дель Якума қишлоғида рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг бири учувчи, 3 нафари самолёт йўловчиси. Шунингдек, ердагилардан 2 киши - сотувчи аёллар ҳодиса қурбонига айланишган. Жароҳатланганларнинг аксари сотувчилар ва харидорлар бўлишган.

Listin Diario нашри маълумотига кўра, самолёт бозор қоқ марказидаги сотувчи ва харидорлар кўп бўлган бино томига қулаган.