Бразилия ҳуқуни муҳофаза қилиш органлари Лотин Америкасидаги йирик муҳандислик-қурилиш компанияси Oderbrecht SA ва давлат нефть компанияси Petrobras раҳбариятини нотўғри хатти-ҳаракатларда айблади ҳамда товон пули сифатида 7,3 млрд реал (2 млрд доллар) миқдорида товон пули талаб қилди. Бу ҳақда RNS хабар бермоқда.

Мамлакат прокуратураси Oderbrecht SA компаниясини Petrobras компанияси билан коррупция тизимида кўп миллиардлик шартнома тузишда айблади. Бу иш 2014 йилда ошкор бўлган эди.

Шу вақтга қадар олиб борилган текширув ишида 100 нафардан зиёд шахс қўлга олинди. Улар орасида машҳур сиёсатчи ва бизнесменлар бор.

Маълум бўлишича, прокурор Oderbrecht шартномани қўлга киритиш учун Getulio Vargas ва Abreu e Lima каби нефтни қайта ишлаш заводлари, шунингдек, Рио-де-Жанейродаги нефть-кимё заводи ва Gasduc газ тармоғига пора берган.