Бразилияда 3 млнга яқин одам мамлакат президенти Дилма Роуссеффнинг истеъфога кетишини талаб қилиб норозилик намойишларига чиқди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Маълум қилинишича, Сан-Паулуда 1,4 млнга яқин одам, Рио-де-Жанейрода эса 1 млнга яқин одам кўчаларга чиққан.

Президентга қарши намойишлар мамлакатнинг камида 17 штатида бўлиб ўтган. Мамлакат пойтахти Бразилиада тахминан 100 мингга яқин одам миллий конгресс биносини ўраб олган.

Таъкидланишича, бу намойишлар ўтган йилнинг мартидан бери энг йириги бўлди. Ўшанда бундай намойишларда 1 млн га яқин, апрелда эса 600 мингга яқин одам иштирок этган. 

Бразилия мухолифати президентнинг истеъфога кетишини ҳамда унинг солиқ қонунчилиги меъёрларини бузиши ва ўтган йилдаги қайта сайланиши учун давлат маблағларидан фойдаланиши гумони билан унга қарши тергов ўтказишни талаб қилмоқда.