Дубайда экстремал спорт билан шуғулланувчилар учун 325 метрли таянч-сакраш минораси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақида Баланд бинолар ва шаҳар муҳити кенгаши ҳисоботида хабар берилди.

Машҳур “10 Design” архитектори миноранинг ташқи кўринишини олтибурчакли тўқимадан ясаладиган конструкциядан иборат бўлган шаклда тасаввур этиб, унинг намунасини таклиф этди.

“Бундай олтибурчакли тўқимали конструкция нафақат бино тузилмасининг барқарорлигини таъминлайди, балки экстремал спорт ўйинларини жойлаштиришда ҳам қулай бўлади. Аслида минора Эверест тоғига кўтарилишни сунъий равишда бажариш учун ишланган”,-дейилади кенгашнинг хабарида.

Миноранининг пастки қисмларида сайёҳлар ва оилалар учун махсус жойлар, ўрта қаватларда эса тоғ манзарасини қайтарувчи махсус олтибурчакли тўқимали конструкция тўрларига чиқиш аттракционларини қуриш мўлжалланган. Энг юқори қаватларда эса, энг тажрибалилар учун тоғнинг муз билан қопланган қисмини такрорловчи иншоотлар қурилади.