Европа иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Брюсселда Россия билан муносабатлардаги беш тамойил бўйича келишиб олдилар, деб хабар бермоқда Европа иттифоқидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, улар ҳақида кейинроқ Европа иттифоқи дипломатияси Федерика Могерини бошлиғи элон қилади.

“Европа иттифоқи Россия билан муносабатларда амал қиладиган тамойиллар келишиб олинди. Улар бешта: Минск келишувларининг тўлиқ бажаралиши Европа иттифоқининг Россияга нисбатан сиёсатида исталган ўзгаришлар шарти бўлиши; Европа иттифоқи шарқий шериклари билан муносабатларни мустаҳкамлаши; Европа иттифоқи барқарорлигини мустаҳкамлаш, Россия билан исталган ҳаракатлар Европа иттифоқи манфаатларига қурилган бўлиши, шунингдек Россия ва Европа иттифоқидаги одамлар билан алоқа ўрнатиш, Россиядаги фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш керак”, деб айтди манба.

Манбанинг таъкидлашича, бу тамойиллар Могерини томонидан билдирилган, Европа иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари эса уни қўллаб-қувватлаган.