Фарғонада маст ҳолда фуқаронинг "Nexia"сини ҳайдаб олиб қочиб, автоҳалокат содир этган қонунбузар қўлга олинди

Жамият 14 Март 2016 390

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи фуқарога тегишли «Nexia» русумли автомашина номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган.

Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани ИИБга Ёзёвон тумани Тафаккур кўчасида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат этиб, унинг А.Навоий кўчасида жойлашган автомашина эҳтиёт қисмлари дўкони олдида қаровсиз қолдирилган «Nexia» русумли автомашинасини номаълум шахс ҳайдаб олиб қочиб кетганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомобильни шу туманнинг Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда ҳайдаб кетиб, йўлда бошқарувни эплай олмай "Дамас" русумли автомашина билан тўқнашув содир этгани аниқланган ва ушланган.

ИИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар