15 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Гирометеорология маркази хабар берди.

Яқин кунлар давомида республика бўйлаб ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда унинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиш эҳтимоли бор.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади, кундузи ёғингарчилик кузатилмайди. 2500 метр баландликдаги ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.