"Ал-Қоида" террорчилик гуруҳининг Шимолий Африкадаги қаноти бўлган "Ислом Мағрибида Ал-Қоида" гуруҳи Кот-д'Ивуардаги пляжда содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Кот-д'Ивуар президенти ҳужум оқибатида 16 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.

6 нафар қуролланган шахс пляждаги одамларни ўққа тутган. Босқинчиларнинг барчаси йўқ қилинган.

Ҳужумда жумладан Франция фуқароси ҳалок бўлган. Франция президенти Франсуа Олланд бу ҳужумни "қўрқоқона ҳужум" деб атади.