Мадриддаги хусусий уйлардан биридан экспрессионист рассом Фрэнсис Бэкон ижодига мансуб, умумий қиймати 30 млн еврони ташкил қиладиган 5та сурат ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ирландиялик рассомнинг суратлари ўтган йилнинг июнида ўғирлаб кетилган. Ушбу жиноят бўйича тергов ҳанузгача давом этмоқда. Манбаларнинг маълум қилишича, суратлар эгаси 59 ёшли эркак бўлиб, у Мадридда 1992 йилда вафот этган рассомнинг дўсти бўлган.

Ўз навбатида экспертлар ўғрилар қўлига қандай суратлар тушган бўлишига қарамасдан, уларни сотиш мушкул бўлишини айтмоқдалар. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, ўғирланган суратлар мамлакат ташқарисига олиб чиқиб кетилмаган.