Миср бош вазири Шариф Исмоил мамлакат адлия вазири Аҳмад аз-Занадни Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ҳақидаги ножўя сўзлари учун истеъфога чиқарди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Тегишли фармон 13 мартда имзоланган.

Таъкидланишича, вазирнинг истеъфога жўнатилиши ҳақидаги қарор унинг Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) билан боғлиқ айтган сўзлари сабабли юзага келган можародан кейин қабул қилинган.

Адлия вазири телевизион интервьюларидан бирида "агар пайғамбар қонунни бузганида шахсан ўзи уни қамоққа жўнатардим" деган. Кейинроқ аз-Занад бошқа интервьюсида бу сўзлари учун узр сўраган.