Москвада март ойида совуқ ҳаво сақланиб қолиши башорат қилинди

Жаҳон 14 Март 2016 429

Россия пойтахти Москва шаҳрида иқлим барқарор бўлади, лекин ой охиригача иссиқ кунлар кузатилмайди. Бу ҳақда "Фобос" метеорология маркази мутахассиси Евгений Тишковец «Русской службы новостей» телеканали эфири орқали маълум қилган.

У аҳолини иссиқроқ кийинишга чақирган ва олдинда шимол шамоллари кутиб турганидан огоҳлантирган.

"Биз Россияда яшаймиз. Бу дунёдаги энг совуқ ўлка. Март ойи биз учун баҳор ойи эмас. Ҳарорат пасаяди", деган у.

Қайд этилишича, ойнинг қолган кунларда Россия пойтахтидаги совуқ ҳарорат даражаси фақат Улан-Батор (Мўғилистон) ва Остона (Қозоғистон) шаҳарларидагидан ортда қолади. 27 март куни эса шаҳарда илиқ кунлар бошланиши айтилган.

Евгений Тишковецнинг айтишича, ҳозирда Москвада "Арктикадан келган совуқ масса" тўпланган. Жорий ҳафтанинг иккинчи ярмида қор бўронлари кузатилиши мумкин.

Ҳафта охирида Москвада кучли шамол ва бўронлар юз бериб, кечалар музлаш кузатилади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар