3 нафар москвалик аёлни алдаб улардан 1 млн рублдан кўпроқ пул олган “интернет-куёв” Москвада суд қилинади, деб хабар бермоқда Москва прокуратураси.

Тергов версиясига кўра, 2014 йилда Ўзбекистон фуқароси Умид Жабборов интернетда танишувлар сайтларидан бирида тўқиб чиқарилган ном билан рўйхатдан ўтган. У ўзига тўқ аёлларни танлаб, уларнинг ишончига кирган ва кейинроқ турли баҳоналар билан улардан пул сўрай бошлаган.

2014 йил октябридан 2015 йил январигача Жабборов 30-38 ёшли москвалик аёллар билан танишган. У аёлларга ўзини халқаро бизнеси бор БААлик тадбиркор сифатида таништирган.

Судланувчи аёлларда ҳайрат уйғотиш учун қимматбаҳо машинани ижара олган, уларни ресторан ва кафеларга олиб борган. Жабборов аёлларга тўсатдан пайдо бўлган моддий қийинчиликлардан шикоят қилган ва унга кўмак беришни сўраган. Аёллардан бири эркакка 190 минг рубль, яна икки аёл 720 ва 340 минг рубль берган.

Жабборов пулларни олгач, ғойиб бўлган. Уни 2015 йил ноябрдаги тезкор тадбирлар давомида қўлга олишга муваффақ бўлинган.

Ушбу жиноий иш Москва шаҳри Останкино туман судига кўриб чиқиш учун юборилган. Айбланувчи ҳибсда ушлаб турилибди.

Прокуратура Жабборовга қарши жазо хулосасини тасдиқлади. Жабборов фуқарога катта зиён етказиш билан фирибгарлик амалга оширишда айбланмоқда.