13 март куни Анқарада содир этилган терактда фойдаланилган машина 10 январь куни ўғирлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Haberturk телеканали маълум қилган.

У берган маълумотларга кўра, BMW русумли машина Шонлиурфа провинциясида яшовчи аёлга тааллуқли бўлган. Айнан шу куни уни Диёрбакирдан ўғирлаб кетишган.

Маълумот учун, 13 март куни Туркия пойтахти Анқарада содир бўлган портлаш оқибатида 34 киши ҳалок бўлди, 125 киши жароҳатланди.