Туркияда янги терактларнинг олдини олиш мақсадида рўйхатга олиш рақамидан ўтган 20та машина қидирувга берилган. Бу ҳақда мамлакат ИИВ хавфсизлик бош бошқармаси маълумотига асосланиб, Hurriyet хабар бермоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи маълумотига кўра, машиналар партия, парламент, ҳарбий муассасалар, элчихоналар, савдо марказлари, аэропорт бинолари олдида ёки сайёҳлар гавжум жойларда қолдирилган бўлиши мумкин.

Мамлакат аҳолисига зарур бўлмаган ҳолларда мазкур жойларга бормаслик айтилди. Турк хавфсизлик кучларининг айтишича, Наврўз байрамидан бир кун олдин, яъни 20 март куни мамлакатда яна бир йирик теракт содир бўлиши эҳтимоли юқори.