Ўзбекистонлик таэквондочилар Голландиядаги халқаро турнирда совриндор бўлишди

Спорт 14 Март 2016 473

Голландиянинг Эйндховен шаҳридаги “Indoor Sportcentrum Eindhoven” мажмуасида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги G1 туркумига кирувчи мавсумнинг навбатдаги йирик турнири – 43-Lotto Dutch Open-2016 мусобақаси якунланди.

Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг энг етакчи ҳисобланган 1100 нафардан ортиқ таэквондо усталари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси таэквондочилари ҳам катта таркиб билан иштирок этди.

-87 кг вазн тоифасида даянга чиққан ҳамюртимиз Жасур Бойқўзиев мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

+68 кг вазнда даянга чиққан Светлана Осипова олтин медални қўлга киритди. Энг оғир +87 кг вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин финалгача мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланди. Бу ҳақда olamsport.com хабар қилган.

-74 кг вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказган Никита Рафалович эса халқаро турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Эйндховен даянларида Ўзбекистон спорт шарафини қизлардан Светлана Осипова (+68), Нигина Ражабова (-46), Гўзал Норбобоева (-53), Назокатхон Нажмиддинова (-53), Заря Қосимова (-53), Дилфуза Холбўтаева (-62), Нигора Турсунқулова (-67) ҳимоя қилишди.

Эркаклар терма жамоаси таркибидан эса Валентин Хегай (-54), Тимурбек Ўролов (-58), Шаҳбоз Шофайзиев (-68), Никита Рафалович (-74), Максим Рафалович (-80), Жасур Бойқўзиев (-87), Дмитрий Шокин (+87) жой олишганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар