Пеллегринининг агенти ўз мижозига «Зенит»дан таклиф борлигини тасдиқлади

Спорт 14 Март 2016 359

Айни вақтда «Манчестер Сити» жамоасида бош мураббий сифатида ишлаётган Мануэль Пеллегринининг агенти Хесус Мартинес ўз мижози кейинги мавсумда Россиянинг «Зенит» жамоаси сафида иш бошлаши мумкинлигини билдирди.

«Пеллегринини тўртта мамлакатдаги тўртта жамоа таклиф қилмоқда. Улардан бири Россиянинг «Зенит» жамоасидир.

У катта эҳтимол билан «Зенит» таклифини танлайди», – дейди Пеллегрини.

Эслатиб ўтамиз, Пеллегрини мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этади. Шунингдек, «Зенит»ни айни вақтда бошқариб турган Андре Виллаш-Боаш ҳам мавсум якунида кетиши ҳақида маълум қилган.

Кўпроқ янгиликлар