ҚВЗ битирувчилари яна саҳнада

Маданият 14 Март 2016 1746

Жорий йилнинг 1, 2, 8, 9, 10 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги киносаройда “ҚВЗ битирувчилари” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси шундаки, бундан бир неча йиллар аввал қатнашган турли олий ўқув юртлари жамоалари яна томошабинлар олдида ўз бадиий чиқишларини намойиш этишади. Жумладан, “Comedy.Uz”, “Дизайн”, “Омадли жентельменлар”, “Шаддод қизлар” ва бошқалар.

Олийгоҳларни битириб, бугун турли соҳаларда фаолият юритаётган собиқ “қвзчи”ларнинг чиқишлари, кўпчилик мухлислар учун қизиқ бўлиши табиий.

“Одамнинг табиатида ижодга мойиллик бўлса, барибир, у ўзини эслатаверади. Бу ижодий чанқоқликни беэътибор қолдириш яхши эмас. Биз шу ҳолатлар ва собиқ “қвзчи”ларнинг таклифи билан мазкур концерт дастурини ташкил этишга қарор қилдик. Бир неча йил танаффус қилган, ҳаётий тажрибаси ошган, бошқачароқ айтганда, “ижод тўрваси” янги “гаплар”га тўлган йигит-қизларнинг чиқишлари, ўйлайманки, қизиқ бўлади. Иштирокчилар астойдил тайёргарлик кўришмоқда”, дейди концерт режиссёри Шукрулло Маҳкамов.

Режиссёрнинг таъкидлашича, ҚВЗ профессионал лигаси ташкил этилмоқда. Энди бу лигада ижодий қобилияти шаклланган профессионал жамоалар қатнашиши мумкин бўлади.

“ҚВЗ битирувчилари” концерт дастурида янги ташкил этилган жамоаларнинг чиқишлари ҳам белгиланган. Ҳакамлар ҳайъати уларнинг чиқишларини баҳолаб, якунда лигада иштирок этиш-этмаслигини белгилаб беради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар