Россия ва Хитой россиялик ишлаб чиқарувчиларга Хитойга озиқ-овқат маҳмулотларини экспорт қилишга имкон берадиган интернет-майдон яратадилар. Бу ҳақда "Коммерсантъ" газетаси хабар бермоқда. Газетанинг маълум қилишича, бунда асосий эътибор барра озиқ-овқат маҳсулотларига қаратилади.

Тегишли майдон JD.com халқаро бизнес-гуруҳи сайтида яратилади. Бу гуруҳ Хитойдан маҳсулотлар сотиш ва россиялик савдогарларга логистика ва маркетинг билан ёрдам беради. Россия экспорт маркази бош директори Петр Фрадков ва JD.com президенти Виктор Сюй бу борадаги ҳамкорлик меморандумини 15 мартда имзолашни режалаштиришмоқда.

Январда Россия JD.com орқали бош кийимлар экспорт қилишни бошлаган, бироқ Хитойга озиқ-овқатлар биринчи марта экспорт қилинади.

Яратилган интернет-майдон орқали Хитойга Россиянинг исталган ҳудудидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади.