Шимолий Каролинадаги трассада 90дан ортиқ автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жаҳон 14 Март 2016 356

Шимолий Каролина штатидаги магистралида ўнлаб машиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиши туфайли бир неча соат мобайнида ҳаракатланиш тўхтаб қолди. Бу ҳақда NBC News хабар берган.

Ушбу йирик автоҳалокатга об-ҳавонинг ноқулайлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Айни вақтда йўлларда ёмғир ва қуёш чарақлаши туфайли ҳаракатланиш қийинлашган. Шунингдек, тажрибасиз ҳайдовчилар ҳодисанинг кенг кўламли бўлишига ҳисса қўшишган. Ушбу йўл транспорт ҳодисасида жами 94та автомобиль қатнашган.

Авариялар натижасида 20 нафар киши жароҳатланган, уларнинг ҳеч бирида жиддий шикастланиш қайд этилмаган. Трасса 5 соат давомида ёпиб қўйилган.

Кўпроқ янгиликлар