Шуҳрат Қаюмовнинг концерти фонограммада ўтадиган бўлдими?

Маданият 14 Март 2016 918

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хушовоз хонанда, тажрибали сухандон Шуҳрат Қаюмов жорий йилнинг 22-23 март кунлари “Истиқлол” санъат саройидаги жонли ижрода концерт беради.

Бир муддат аввал хонанданинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб, шифохонада даволангани ҳақида маълум қилгандик. Шу сабаб эл орасида “концерт фонограммада ўтармиш”, деган турли миш-мишлар тарқади. Санъаткорнинг ўзи эса чиндан ҳам соғлиғи туфайли концертни фонограммада ўтказиш таклифи бўлганини айтди. Бироқ хонанда бунга унамай, қўшиқлар фақат жонли ижро этилишини таъкидлаган.

Санъаткорлар ва томошабинлар орасида бунга турлича фикрлар билдирилмоқда. Кимдир соғлиғини асраб, бу йилча фонограммада ўтказгани маъқул деса, бошқалар Шуҳрат Қаюмовнинг жасоратини алоҳида ҳурмат билан эътироф қилишмоқда.

Концертга саноқли кунлар қолди. Бир кунда вазият ўзгариши ҳеч гап эмас. Ҳар ҳолда соғлиқ жиддий масала. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Кўпроқ янгиликлар