Олимлар аниқлашича, агар киши тушлик қилишдан аввал емоқчи бўлган таомини суратга олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаб, сўнгра тановул қилса, кўпроқ роҳатланар экан. Мазкур тадқиқот натижалари Journal of Consumer Marketing нашрида чоп этилди.

Тажриба вақтида қарийб 100 нафар кўнгиллилар иштирок этишди. Улар таом ёки егулик истеъмол қилишдан аввал уни суратга олишди ва ижтимоий тармоққа жойлашди. 90 фоиз иштирокчи айнан шу усулда истеъмол қилинган таомлар одатдагига нисбатан мазалироқ бўлганини қайд этди.

Америкаликлар бу ҳолатни қуйидагича изоҳлашди: суратга олиш жараёнида инсон ўз егулигини турли нуқтадан эътибор билан кузатиш имконига эга бўлади ва таомнинг ташқи кўринишига ҳам баҳо беради. Шундай қилиб, ҳар қандай суратга олинган ва инстаграм каби тармоқларга жойлаштирилган таомлар анчайин мазалироқ туюлади.