ТИВ: Анқарадаги теракт туфайли ўзбекистонликлар жабрлангани ҳақида маълумотлар йўқ

Ўзбекистон 14 Март 2016 546

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси 13 март куни Анқара шаҳрида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар қилади.

"14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонаси 13 март куни Анқара шаҳрида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга эмас", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 13 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:43да, Анқаранинг Қизилой туманидаги автобус бекатларининг бирида, мамлакат бош вазирига қарашли офис яқинида, одамлар энг гавжум вақтида теракт содир этилди. Миналаштирилган автомобиль одамлар минган икки автобус ўртасида портлатилган. Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирга қадар 37 киши ҳаётдан кўз юмган, 125 киши жароҳат олган, 71 киши касалхоналарда қолмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6709 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24225 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37701 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38795 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 628 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 1020 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 910 Спорт
Кўпроқ янгиликлар