Туркия хавфсизлик кучлари Анқарадаги терактга курдлар алоқадор бўлиши мумкинлигини айтмоқда

Жаҳон 14 Март 2016 335

Туркия хавфсизлик кучлари вакиллари Анқарадаги портлашнинг дастлабки тергови ҳужумга Курдистон ишчи партиясининг курд жангарилари алоқадор бўлиши мумкинлигидан дарак бераётганини айтишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Аввалроқ маълум қилинганидек, Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлу ҳужум сабабли фавқулодда йиғилиш ўтказилишини эълон қилган.

13 мартда кечки пайт Анқара марказида кучли портлаш содир этилган. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 34 киши ҳалок бўлган, 125 киши жароҳатланган.

Кўпроқ янгиликлар