Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Анқара терактига алоқадорликда гумон қилиб, 18 кишини қўлга олган. Бу ҳақда "Ени Шафақ" газетасида хабар берилган.

Манбанинг ёзишича, мамлакат жануби-шарқидаги Шонлиурф вилоятида 4 киши қўлга олинган. Айнан шу ҳудудда теракт вақтида портлатилган автомобиль ўғирланганди.

Бундан олдинроқ, Dogan агентлиги Эшкишеҳир вилояти губернатори Гунгор Азим Тунага асосланган ҳолда махсус тадбирлар натижасида Курдистон ишчилар партиясининг аъзолари бўлган 14 киши қўлга олингани ҳақида маълумот берганди. Улардан 2 нафари Истанбулда, 12 нафари Эскишеҳирда ҳибс қилинган.

Туркия ҳукумати бугун Анқарадаги теракт Курдистон ишчилар партияси томонидан содир этилгани ҳақида маълум қилди.

Анқара теракти ижрочиларидан бири КИП аъзоси бўлгани аниқланди

ОАВ: Анқара теракти ижрочиларидан бирининг оила аъзолари ҳибсга олинди