Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) президенти Крейг Ридининг маълум қилишича, мельдоний (милдронат) тақиқланган моддалар қаторида ўчирилмайди.

"Мельдоний тақиқланган препаратлар рўйхатида ҳамиша қолади. Бу рўйхатни ўзгартириш спортчилар учун зарарлидир", дея Ридининг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Айнив вақтгача, 14 нафар спортчи бу моддани қабул қилгани аниқланган. Улар орасида россиялик Мария Шарапова, биатлончи Эдуард Латипов, велопойгачи Эдуард Ворганов, фигурали учиш устаси Екатерина Боброва, конькида югурувчи Павел Кулижников, шорт-трек устаси Семен Елистратов ва Екатерина Константинова, волейболчи Александр Маркин каби спортчилар мавжуд.