БМТнинг болалар фонди бўлмиш ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, 80 фоиз суриялик бола, мамлакатда давом этаётган можаро туфайли жабрланди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Маълумотда қайд этилишича, бу борада болалар сонининг ортиши ишга бўлган талабнинг кўчайиши, қуролли гуруҳлар сафида қатнашиш ва вақтли турмушга бериш билан изоҳланган.

Ташкилот берган маълумотларга кўра, Суриядаги қарама-қаршилик туфайли 250 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган. Мамлакатнинг деярли ярим аҳолиси мамлакатни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган. Маълумотларга кўра, Суриядаги 7 млн бола муҳтожликда умр кечирмоқда.

ЮНИСЕФ 2015 йилда болалар ҳуқуқини қўпол равишда бузилган 1,5 минг ҳолатни қайд этганди.