“АвтоВАЗ”нинг янги президенти этиб Renault компаниясининг Руминиядаги бўлими бош директори этиб Николя Мор тайинланди. Бу ҳақда Россия компанияси пресс-релизида хабар қилинган.

Renault-Nissan қўшма корхонаси ва “АвтоВАЗ”ни назорат этувчи “Ростех” давлат корпорацияси Николя Морни “АвтоВАЗ” ОАЖнинг директори этиб тайинланганлигини маълум қилади. Қарор 2016 йилнинг 4 апрелидан бошлаб кучга киради. Бу Инге Андерссон ўз лавозимидан озод этилди, — дейилади маълумотда. — Айни дамда 55 ёшли Николя Мор Renault компаниясининг Руминиядаги бўлими директори бўлиб ишламоқда.

“АвтоВАЗ” ўз моделлари қаторини ва ишлаб чиаришни модернизация қилди, шунингдек, маҳсулотлар сифатини оширди, — деди “АвтоВАЗ” директорлар кенгаши раиси ва Renault-Nissan альянси президенти Карлос Гон. — Николя Морнинг келиши билан юқоридаги ишларни давом эттирамиз ва олдиндаги муаммоларни, албатта, ҳал этамиз деб умид қиламан.