“Барон” фильми ижодкорлари Ўзбекистон бўйлаб ижодий учрашувларга чиқди

Маданият 15 Март 2016 1161

2016 йил Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолининг кенг қатламлари орасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига мувофиқ суратга олинган “Барон” номли бадиий фильмнинг асосий ғоясини тарғибот қилиш мақсадида жойларда ижодкорлар билан учрашувлар бўлиб ўтади.

Киноижодкорлар билан бўладиган ушбу учрашувлар 11 мартдан бошланиб, 15 апрелга қадар давом этади. Дастлабки учрашув 11—14 март кунлари Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари киномухлислари билан бўлиб ўтди. Навбатдаги учрашувлар эса, 16—20 март Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, 24—28 март кунлари Бухоро ва Навоий вилоятларида, 01—05 апрель Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида, 08—11 аперль Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳамда 13—15 апрель кунлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар