23-25 март кунлари“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида қуйидаги йўналишлар бўйича Uzbekistan Industrial Exhibitions халқаро саноат кўргазмалари бўлиб ўтади:

UzSpectechExpo-2016. Махсус техника. Бутловчи қисмлар.
UzMetalMashExpo-2016. Металлургия. Машинасозлик. Металлни қайта ишлаш.
UzMiningExpo-2016. Тоғ иши.
UzSecureExpo-2016. Хавфсизлик технологияси.
UzAutomationExpo-2016. Саноат автоматлаштириши.
UzChemPlastExpo-2016. Кимё саноати.

Кўргазмаларда 14 та давлатдан 60 дан кўпроқ компания иштирок этади. Кўргазмаларнинг ташкилотчиси IEG Uzbekistan кўргазма компанияси ҳисобланади.

Кўргазмаларда саноат автомат қурилмалари, тоғ-руда, металлургия, кимё соҳаларида алоҳида компонентлар ва мажмуаларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга киритиш бўйича етакчи хорижий корхоналар тақдим қилинади.

Ташриф буюрувчилар ҳам маҳаллий, ҳам хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг технологиялари, ускуналари ва махсус техникаси билан танишишлари мумкин бўлади. Бир қатор корхоналар назорат-ўлчаш асбоблари, бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимлари ва бинолар хавфсизлигининг комплекс тизимларини намойиш қилишади.