Apple Watch ақлли соатлари канадалик қурувчини “ўлимдан сақлаб қолди”, деб ёзмоқдаThe Sun нашри.

Қурилиш кетаётган бир вақтда гриппнинг дастлабки давридаги дармонсизликни бошидан ўтказаётган Дэннис Ансельмо бирдан ўзини ёмон ҳис қилиб қолади. У қўлидаги Apple Watch соатини текшириб кўрганда гаджет кўрсаткичлари унинг юраги дақиқасига 210 марта ураётганини кўрсатаётган эди.

Ансельмо дарҳол шифокор чақиради. Шифокор агар вақтида унга мурожаат қилмаганида шу кеча у иккинчи юрак ҳуружини бошидан кечиришини маълум қилган.

Ансельмонинг ўзи соатни шахсий коллекция учун сотиб олганини билдириб ўтган. Ишда, ўша вазиятда, унинг юраги одатийдан кўра, тўрт марта кучлироқ ураётганини билиб қолади. Ва ана шу сабаб уни шифокор чақиришига туртки бўлади.