Суриялик қочқинларни қабул қилиб олаётган давлатлар уларга нисбатан инсоний муносабатда бўлишларини ва ҳимояни таъминлаб беришлари керак бўлади. Бу ҳақда БМТ кенгаши сессиясида Сурияда инсон ҳуқуқлари бузилишини текшириш комиссияси раиси Паулу Сержиу Пинейру айтиб ўтган.

Раис сессияда навбатдаги ҳисоботни тақдим этар экан қочқинлар сони “5 млн суриялик қочқинга бойигани” ҳақида гапириб ўтди. Уларнинг аксарияти Сурияга қўшни бўлган давлатлардан, “миллионга яқини эса Европадан паноҳ топган”. - деди Пинейру.