Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳридаги бир қаватли хусусий турар-жой биносида чиққан ёнғин туфайли 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ИИВ хабар берган.

Турар-жой биноси ушбу шаҳарда истиқомат қилувчи 31 ёшли эркак ҳамда 53 ёшли аёлга тааллуқли бўлган.

Воқеа жойида Республика ИИВ эксперт-криминал марказнинг криминал лабораторияси иш олиб бормоқда.

Полиция ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаштирмоқда.