Буюк Британияда шоир ва драматург Уильям Шекспирнинг қўлёзмаси рақамли кўринишга келтирилади, деб хабар бермоқда The Independent нашри. Рақамлаштирилган нусхалар интернетга қўйилмоқчи.

Ушбу лойиҳа билан Британия кутубхонаси шуғулланмоқда. Муаллифлиги драматурглар жамоасига тегишли эканлиги айтиладиган “Сэр Томас Мор” пьесаси Шекспирга тегишли ёзувлар бўлган ягона сақланиб қолинган қўлёзма ҳисобланади.

Пьесанинг Шекспирга тегишли қисмида пьеса қаҳрамони Лондондаги франциялик қочқинлар фойдасига нутқ сўзлайди.

Рақамлаштирилган саҳифаларни Discovering Literature: Shakespeare сайтида кўриш мумкин бўлади.

Умумий ҳисобда Британия кутубхонаси 300 дан кўпроқ қўлёзма, китоб, харита ва бошқа материалларни сканерламоқчи.

Аввалроқ британиялик олимлар Шекспирнинг қабрини сканер қилишгани маълум қилинганди.