Франция ҳукумати Кот-д'Ивуарда террорчилар ҳужуми оқибатида 4 фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Охирги маълумотларга кўра, “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг ҳужуми оқибатида 18 киши, жумладан 3 нафар ҳарбий бўлган.

Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд Кот-д'Ивуардаги пляжда содир этилган ҳужумни “қўрқоқларга хос ҳужум” деб атаганди. Гран-Бассам шаҳридаги курорт зонасига ҳужум 13 мартда содир этилди