Ҳиндистоннинг ONGC Videsh (OVL), Indian Oil Corporation (IOC), Oil India (OIL) ва Bharat PetroResources (BPRL) давлат нефть компаниялари Россиянинг “Роснефть” давлат компанияси билан 2 миллиард долларлик келишув имзолашни мақсад қилган.

Ҳинд компаниялари Россия компаниясининг иккита нефть конлари – Таас-Юрях ва Ванкордан улуш олишни режалаштирганлари ҳақида Financial Express нашри хабар берди.

Келишувни имзолаш учун Ҳиндистонга “Роснефть” раҳбари Игорь Сечин шахсан ташриф буюради.