РФ ички ишлар вазири Владимир Колокольцев аналитиклар фикри асосида қайд этилган жиноятларнинг келгуси ўсишини башорат қилиш мумкинлиги маълум қилди.

2015 йилда ИИВ органларига 30 миллиондан ортиқ жиноят ҳақида хабарлар келиб тушган, деб хабар беради РИА Новости.
Энди бу кўрсаткичнинг 8,6 фоизга ўсгани ИИВ ходимлари зиммасидаги вазифаларни оғирлаштирди.

Колокольцевнинг сўзларига кўра, полициянинг жиноятчиликка қарши курашиш учун захираси қолмаган.

Владимир Путин ИИВ коллегиясида сўзга чиққанда, Россияда “жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни тубдан ўзгартириш” имкони бўлмаганини тан олди. Президентнинг сўзларига кўра, Россияда ҳар иккинчи жиноят очилмай қолади.