Италия футбол федерацияси (FIGC) терма жамоани айни вақтда бошқариб турган Антонио Конте 2016 йилнинг ёзида Франция майдонларида ўтказиладиган Европа чемпионатидан кейин термани тарк этиши ҳақида расман маълум қилди. Football Italia хабарига кўра, бу ҳақда махсус ташкил этилган матбуот анжуманида эълон қилинган.

Бундан олдинроқ, ушбу мутахассис терма жамоа билан келишувни давом эттирмаслиги ва ёзда Лондоннинг "Челси" жамоаси бошқарувига тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Лондонликлар жамоасини айни вақтда бошқариб турган Гуус Хиддинк 2015 йилнинг 17 декабрида Моуриньо ўрнига мавсум якунигача ишлаш учун таклиф этилганди.

Италия терма жамоасигача Конте Туриннинг «Ювентус» жамоасини 3 мавсум давомида бошқарган ва 3 марта ички чемпионатда ғолиб чиқиб, 2 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритганди.

Абрамович "Челси" футболчиларига ёзда янги мураббий келишини айтди

ОАВ: Роман Абрамович музокаралар ўтказиш учун Конте билан учрашади