Кремль Россия ҳарбий кучларининг Суриядан кетиши сабабини маълум қилди

Жаҳон 15 Март 2016 421

Кремлда Россия ҳарбий контингентининг Суриядан олиб чиқилиши мамлакат президенти Путиннинг қарори экани, бу қарор музокаралар натижаси эмаслиги айтилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

"Бу олий бош қўмондон ҳисобланадиган Россия президентининг Суриядаги контингент фаолияти якунлари бўйича қабул қилган қарори. Яъни, эришилган натижалардан келиб чиқиб, президент қўйилган асосий мақсад умуман олганда бажарилгани тўғрисидаги хулосага келди. Шунинг учун Суриядан чиқиш қарори қабул қилинди. Бу қарор музокаралар чоғида қилинган муҳокаманинг бир қисми эмас", — дея таъкидлаган Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

У шунингдек, Москва Сурия раҳбари Башар Асадга Россия авиагуруҳининг олиб кетилиши бўйича босим ўтказмаганини билдирган.

Путин Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқишни бошлашга буйруқ берди

Хмеймимдаги базадан Россия ҲКК самолётларининг илк гуруҳи олиб кетилди

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар