Windows 7 фойдаланувчилари ўз дастурлари ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз Windows 10 га янгиланаётганининг гувоҳи бўлишмоқда. Бу ҳақда Reddit хабар бермоқда.

Янгиланиш автоматик тарзда юкланмоқда ва компьютерга ўрнатилмоқда. Айрим фойдаланувчиларда бу жараён 15 дақиқа ичида бўлиб ўтмоқда.

Янгиланиш KB 3035583 коди билан амалга ошмоқда. Агар Windows 10 тизими керак бўлмаса, бу ҳолатни компьютердаги автоянгиланиш функцясини ўчириб қўйиш орқали тўхтатиш мумкин бўлади.