Миср миллий валютасининг қадрини пасайтирди

Иқтисодиёт 15 Март 2016 908

Миср Марказий банки 14 март куни Миср фунтини деярли 13 фоизга арзонлаштирди.

Шу кунда Миср Марказий банки банклар аро валюта кимошди савдосида бир Америка долларини 8,85 Миср фунтига тенглаштириб, 200 миллион долларни сотиб юборди.

Ушбу савдога қадар бир доллар 7,73 фунтга тенг эди, деб хабар беради vestifinance.ru.

Миср МБнинг расмий матбуот-релизида айтилишича, миллий валюта девальвацияси ҳақидаги қарор валюта бозорида талаб ва таклиф муносабатларини мўътадиллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Хориж сармоялари ҳажмини оширишдан ташқари, Миср иқтисодиёти ҳолатига салбий таъсир этаётган доллар танқислиги муаммосини енгиллаштириш учун ҳам фунт қиймати пасайтирилди.

2011 йилдан бошлаб Мисрнинг валюта захираси 50 фоизга камайган. Сўнгги пайтларда унинг ҳажми 16 миллиард доллар даражада мўътадиллашди.

Мамлакат ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати ва россиялик сайёҳлар учаётган “Когалымавиа” авиакомпанияси лайнерининг портлаши оқибатида хориждан келадиган дам олувчилар сонининг кескин камайиши ҳам Миср иқтисодиётида валюта танқислиги муаммосини янада жиддийлаштирди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар