Москвада 50 нафар кўча тозаловчилар тозалаш учун ажратилган ҳудуд деб муштлашди

Жамият 15 Март 2016 443

Москванинг Кавказ хиёбонида 50 нафар номаълум эркак оммавий муштлашув уюштирди. Улардан икки нафарининг суяклари синган. Воқеа гувоҳлари уларни футбол фанатлари деб ўйлашган.

Оммавий муштлашув ҳақидаги хабар полицияга гувоҳлардан келиб тушган. Аниқланишича, эркаклар кўча тозаловчилар бўлиб, улар тозалаш учун уларга ажратилган ҳудуд борасида келишолмай қолишган.

Полиция муштлашувда иштирок этган 10 дан кўпроқ кишини қўлга олган. Улар полиция бўлимига воқеа тафсилотларини аниқлаш учун етказилган.

Кейинроқ маълум бўлишича, муштлашувда иккита кўча тозаловчилар бригадаси иштирок этиб, улар ўзларига қайси ҳудуд тозалаш учун ажратилганини тинч йўл билан ҳал қилолмагач, “қўлларига эрк” берганлар.

Кўпроқ янгиликлар