Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳида Наманган вилоятидаги ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг иш жараёни тасвирланган суратлар эълон қилинди.

Фойдаланувчиларнинг диққатини тортган суратлардаги йўл белгиларда супурги ушлаб олган аёл тасвирини учратиш мумкин. Сурат остида қолдирилган изоҳдан шуни англаш мумкинки, бу ҳолатни Фарғонада ҳам учратишган.

Энг қизиқарли томони шундаки, бу каби белги Ўзбекистонда амалда бўлган йўл ҳаракати қоидаларида учрамайди. Бундай ҳолатларда “Таъмирлаш ишлари” йўл белгисидан фойдаланилади.